14 та сариқ, 5 та қизил карточка: "Марсель" 9 йил деганда ПСЖдан устун келди

Франция 1-дивизиони жорий мавсуми 3-туридан ўрин олган ПСЖ - "Марсель" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди. 

Шу билан марселликларнинг Париж клубига қарши 9 йиллик ғалабасиз сериясига нуқта қўйилди. 2011 йилдан бери жамоалар 20 та учрашувда куч синашган бўлса, уларнинг 17 таси ПСЖнинг ғалабаси билан якунланган. Қолган 3 баҳсда дуранг қайд этилган.

Тухель шогирдлари кетма-кет иккинчи учрашувда ҳам 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрамоқда. Олдинги турда "Ланс" ҳам амалдаги чемпионларни мағлуб этишга эришганди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Неймар ҳам қизил карточка олди.

  • 90+'

    Бенедетто ва Паредес ҳам четлатилди.

  • 90+'

    Курзава ва Амави майдондан четлатилди.

  • 90+'

    Стротман ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Паредеснинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 84'

    Бернат ўрнига Курзава, Флоренци ўрнига эса Дагба майдонга тушди.

  • 80'

    ПСЖ бироз ортга чекинишга мажбур. Улар анча чарчади.

  • 77'

    Товен ўрнига Жермен ва Пайе ўрнига Радонич майдонга ташланди.

  • 76'

    Неймарнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 74'

    Ди Мария ҳам сариқ карточка олди.

  • 73'

    Пайега тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 72'

    Паредес сариқ карточка ишлаб олишга улгурди.

  • 71'

    Паредес Вератти ўрнида ҳаракат қилади.

  • 71'

    Бенедетто сариқ карточка олди.

  • 69'

    Неймар очиқ дарвозага тўпни йўллаб қўя олмади.

  • 68'

    Лопез ўрнига Стротман майдонга тушди.

  • 67'

    Бенедетто жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакамларнинг фикри ҳам шундай...

  • 64'

    Бенедеттонинг голи ҳам офсайд сабаб бекор қилинди. Тортишиб кўрса бўлади...

  • 62'

    Ди Мариянинг голи инобатга олинмайди. Футболчи офсайдда қолиб кетган.

  • 61'

    Макси Лопес сариқ карточка ишлаб олди.

  • 61'

    Эррера ўрнига Дракслер майдонга тушди.

  • 60'

    Неймарнинг олис масофадан берган зарбасини Манданда қайтаришга эришди.

  • 58'

    Папа Гуйе ўрнига Бенедетто майдонга тушди.

  • 57'

    Сарабианинг жарима майдони марказидан тепган тўпини Манданда қайтаришга эришди.

  • 54'

    Парижликлар "Марсель" қарши ҳужумларидан бироз сергак тортиб қолишди. 

  • 52'

    Бернат Товенни жуда хавфли қарши ҳужумдан тўхтатиб қолди.

  • 50'

    Гонсалес Ди Марияни очиқчасига тўхтатиб қолди. Сариқ карточка.

  • 48'

    ПСЖ тайм аввалида яна фаол.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Амави ва Вератти тортишиб қолди. 

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 41'

    Неймар бироз совуққонлик билан ҳаракат қилмагани сабаб парижликлар қарши ҳужуми барбод бўлди.

  • 38'

    ПСЖ бироз шошмоқда.

  • 36'

    Бернатнинг жарима майдони марказига узатган тўпини Манданда ушлаб олди.

  • 34'

    Сакаининг узатмасини Керер зтказмади. Яхши қарши ҳужум ҳосил бўлди.

  • 31'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тавен ҳисобни очмоқда. Марселликлар битта ҳужумдаёқ гол уриб олмоқда. 

  • 28'

    "Марсель" футболчилари қарши ҳужумни кутиб ўйнамоқда.

  • 25'

    Флоренцининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришга эришди.

  • 24'

    Гонсалес Неймарга қарши жиддий равишда қоидани бузди. Ҳозирча карточка йўқ.

  • 23'

    Неймар ёриб киришига ҳимоячилар кўпчилик бўлиб қаршилик кўрсатмоқда.

  • 20'

    Ди Мария офсайдда қолиб кетди. Парижликлар ҳужуми шу сабаб тўхтади.

  • 18'

    Неймар Флоренцининг узатмасини боши билан дарвозага йўллай олмади. Сакаи бироз қоидани бузиб бўлса-да, унга ҳалақит бера олди.

  • 17'

    ПСЖ рақиб ярим майдонида тўпни назорат қилмоқда.

  • 15'

    Жамоалар анча кескин ўйнашга ўтиб кетишди. Сариқ карточкалар ҳам йиғилиб қолди.

  • 13'

    Флоренци илк сариқ карточкасини олди.

  • 11'

    Ҳар иккала футболчи сариқ карточка ишлаб олди.

  • 10'

    Пайе ва Неймар ўзаро тортишиб кетди.

  • 9'

    Ҳимоячилар Ди Марияни ўтказмади. Акс ҳолда, футболчи яхшигина вазият ҳосил қилиши мумкин эди.

  • 8'

    Неймар амалга оширган жарима зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 7'

    Сакаи сариқ карточка ишлаб олди.

  • 5'

    Ронжер узоқдан Рико дарвозасини нишонга олди.  Посбон иккинчи урунишда тўпни ушлаб олди.

  • 3'

    Неймарнинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 2'

    Парижликлар дастлабки дақиқаданоқ даҳшатли ҳужум уюштирди. Манданда чизиқ устида тўпни қайтарди. Флоренци дебют ўйинидаёқ гол уришга яқин келди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Франция 1-дивизионида 3-турнинг марказий беллашуви старт олиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, еврофутбол ихлосмандлари. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!