143,9 миллион еврога баҳоланган таркиб. Конго терма жамоаси футболчилари қайси клубларда ўйнайди?
Ўзбекистон терма жамоаси учун тарихий Жаҳон чемпионати старт олишига ҳам оз вақт қолди. Вакилларимиз турнирнинг "K" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Португалия, Колумбия ва Конго ДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Мазкур гуруҳдан "оқ бўрилар"нинг кейинги босқичга чиқиш имконияти мавжуд. Бироқ рақибларимиз сафида Европанинг кучли чемпионатларида тўп сураётган футболчилар ҳам етарлича.
Жумладан, мутахассисларнинг фикрича, гуруҳда 3-ўрин учун Ўзбекистоннинг асосий рақобатчиларидан бири ҳисобланган Конго ДР терма жамоаси сафида Европанинг топ чемпионатларида ҳаракат қилаётган кўплаб футболчилар бор. Қайдномага киритилган футболчилардан 11 нафари Англия Премьер-лигаси, Ла Лига ва Лига 1 клублари шарафини ҳимоя қилади.
Жамоанинг умумий трансфер қиймати 143,9 миллион еврога баҳоланмоқда. Энг қиммат футболчи — Ноа Садики (35 миллион евро).
Қуйида бош мураббий Себастьен Десабр Жаҳон чемпионати учун жалб қилган футболчиларнинг клублари билан танишишингиз мумкин:
Дарвозабонлар:
Лионел Мпаси — "Гавр" (Франция)
Маттьё Эполо — "Стандард" (Бельгия)
Тимоти Фаюлу — "Ноа" (Арманистон)
Ҳимоячилар:
Шансель Мбемба — "Лилль" (Франция)
Аксел Туанзебе — "Бёрнли" (Англия)
Артур Масуаку — "Ланс" (Франция)
Гедеон Калулу — "Арис Лимасол" (Кипр)
Жорис Кайембе — "Генк" (Бельгия)
Аарон Ван-Биссака — "Вест Хэм" (Англия)
Стив Капуади — "Партизан" (Сербия)
Дилан Батубинсика — "АПОЭЛ" (Кипр)
Ярим ҳимоячилар:
Аарон Тшибола — "Килмарнок" (Шотландия)
Ноа Садики — "Сандерленд" (Англия)
Шарль Пикель — "Эспаньол" (Испания)
Эдо Кайембе — "Уотфорд" (Англия)
Самуэль Мутуссами — "Атромитос" (Греция)
Нгал'Айел Мукау — "Лилль" (Франция)
Мешак Элия — "Аланияспор" (Туркия)
Гаэль Какута — "Арис" (Кипр)
Ҳужумчилар:
Тео Бонгонда — "Спартак" (Россия)
Бриан Чипенга — "Кастельон" (Испания)
Натанаэль Мбуку — "Монпелье" (Франция)
Симон Банза — "Ал-Жазира" (БАА)
Йоан Висса — "Ньюкасл" (Англия)
Фистон Майеле — "Пирамидс" (Миср)
Седрик Бакамбу — "Бетис" (Испания)

Фикрлар