15 та чечен хонамга бостириб кириб, менга ҳужум қилди
Ироқлик ММА устаси эътироз билан чиқди
Ироқлик ММА устаси Намо Фозилнинг таъкидлашича, "Dana White Contender Series" турнирининг вазн ўлчаш куни кнгп хонасида 15 нафар чечен унга ҳужум қилган.
"Тарози тортиладиган куни мен турган хонага 15 га яқин одам бостириб кирди. Ўша пайтда вазн ташлашга ҳаракат қилаётган эдим. Шу боис бутунлай ҳолдан тойгандим.
Хонамда ётгандим. Бир неча дақиқадан сўнг эшик қаттиқ тақиллади. Мураббий эшикни очди ва 15 киши — ҳаммаси чеченлар бостириб кирди ва менга қўпол муомалада бўла бошлашди.
Мен биринчи бўлиб қўл кўтармайман, дедим. Шунда улардан бири келиб, юзимга туширди. берди. Кейин мен ҳам зарба бера бошладим. Тез орада катта тартибсизлик бошланди. Мураббийларим жанжални тинчитишга ҳаракат қилди. Кейин полиция келиб, ҳаммасини бартараф этди. Эртаси куни октагонга чиқдим. Аммо мен одатдагидан анча заиф эдим. Чунки бу вазият мени бутунлай ҳолдан тойдирганди. Балки шу сабаб ҳам Кайко Бритога ютқазиб қўйдим", - деди Фозил.
Намо Фозилнинг калтакланишига унинг бир йил олдин Чимаев ва Дулатовга нисбатан айтган сўзлари сабаб бўлган деган тахминлар ҳам йўқ эмас.

Изоҳлар (0)