15 ёшли бразилиялик футболчи Неймарнинг рекордини янгилади

"Освальдо" клубининг 15 ёш 3 ой 24 кунлик футболчиси Пабло Хуан Сан-Паулу кубоги учрашувида майдонга тушди.

Globo Esporte нашри тарқатган хабарга кўра Хуан ушбу мусобақада майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди.

Таъкидлаш керакки, бунгача ушбу рекорд Неймарга тегишли эди. У "Сантос" сафида Сан-Паулу кубогида 15 ёш 11 ойлигида дебют қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!