15 ёшли мактаб ўқувчисига гроссмейстер унвони берилди

  • 03 Apr 21:09
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Chess
CHERY AUTO

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) россиялик 15 ёшли мактаб ўқувчиси Анна Шухманга аёл гроссмейстер унвонини берди. Бу ҳақда Россия шахмат федерацияси (РCФ) матбуот хизмати ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

Tecno

"Биз Анна Шухманни табриклаймиз ва унга янги ғалабалар ва ижодий муваффақиятлар тилаймиз!" — дейилади Россия спорт федерацияси баёнотида.

Маълумот учун, Анна Шухман 2009 йил 6 майда туғилган. Апрель ойида ёш спортчи 2413 балл билан биринчи марта Россиянинг энг яхши шахматчилари ўнталигига кириб, олтинчи ўринни эгаллади. ФИДЕ рейтингига кўра энг яхши россиялик шахматчи Александра Горячкина ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!