159 та гол урган ҳужумчи келяпти

Англиялик инсайдер Дин Жонснинг маълум қилишича, “Челси” ёзда кўп гол ура оладиган ҳужумчи оладиган бўлди.

“Аристократлар” аввалги мураббий Томас Тухелга ишониб, Лондонга келган Пьер-Эмерик Обамеянг ўрнига Айвен Тонини олиб келишга қарор қилган.

Уч йилдан бери “Брентфорд” шарафини ҳимоя қилаётган 26 ёшли Тони фаолияти давомида 388 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 159 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 58 та голли пас узатган.

Айвеннинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган. “Брентфорд” унинг трансферидан имкон қадар мўмай пул ишлаб олишга ҳаракат қилади.

Мутахассислар “Челси” ҳужумчи учун 50 миллион фунтдан кўпроқ харажат қилишига тўғри келишини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!