16 кунда 2 марта логотип алмаштирган "Нефтчи"нинг тақдимот маросими жойи 3 кунда 2 марта ўзгарди

"Нефтчи" футбол клубининг янги мавсум олдидан ўтказадиган тақдимот маросими санаси ва жойи иккинчи марта ўзгарди. Даставвал клуб маросим 5 март куни Қиргулидаги "Нефтчи" маданият саройида соат 10:00да бошланишини маълум қилган эди.

Кеча клуб матбуот хизмати "Нефтчи" маданият саройида "баъзи бир техник носозликлар юзага келгани" боис "тадбирни кўнгилдагидек ва тўлиқ режа асосида ўтказиш мақсадида" маросим манзили бошқа жойга кўчирилганини эълон қилди.

Бугун эса "кўп сонли томошабинлар таклифига биноан" бу манзил ҳам ўзгартирилди. Унга кўра, маросим бугун, 5 март куни соат 18:00 да Ислом Каримов номидаги Театр ва санъат саройида ўтказиладиган бўлди.

Илгарироқ, фарғоналиклар 16 кунда 2 та логотип ўзгартирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998915993686
05/03/2021 16:18
Qachon bular òrganadi Navbaxorga òxshab òzini uy stadionida kòp muhlislari qarshisida òtkazishni.