Асосий мазмунга ўтиш

Шахмат

16 ўйинчи, 3 йўлланма: "Esports World Cup 2026"га кимлар йўл олади?

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Икки ҳамюртимиз ҳам ушбу турнирда иштирок этади

Турнир формати — иккилик чиқариб ташлаш тизими (double elimination). Юқори сеткада ўйинлар 10+0 назорат остида тўрт партиядан иборат бўлади, қуйи сеткада эса икки партия 10+0 форматда ўтказилади.

Натижа тенг бўлиб қолса, Армагеддон тай-брейки қўлланилади: ўйинчилар ўзлари оладиган вақтни айтишади (бошланғич лимит — 10 дақиқа). Ким камроқ вақт буюртма қилса, оқ фигураларда ўйнайди, аммо у учун ғалаба учун дуранг ҳам етарли бўлади.

Топ-3 ўйинчи тўғридан-тўғри "EWC 2026" йўлланмасини қўлга киритади: суперфиналнинг икки иштирокчиси ва қуйи сетка финалчиси. Шу билан бирга, қуйи сеткадан чиққан ўйинчи суперфиналда ғалаба қозониши учун икки марта ғалаба қозониши керак, юқори сетка вакили эса бир ғалаба билан кифояланади.

Мукофот жамғармаси — 230 000 доллар. Ғолиб 50 000 доллар, иккинчи ўрин 35 000 доллар, учинчи ўрин эса 25 000 доллар олади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ