
16 ёшли болакай Беллингем рекордини урди
Англия Чемпионшипида янги рекорд қайд этилди. Ўтган мавсум Премьер-лигани тарк этган “Лестер” қуйи лигада доирасидаги ўйинда “Престон” клуби билан куч синашди.
Учрашув 2:1 ҳисобида “Престон” ғалабаси билан якунланган бўлса-да, “тулкилар” футболчиси Жереми Монга учун тарихий аҳамият касб этди.
Монга “Престон” дарвозасини ишғол қилиб, Англия Чемпионшипида гол урган энг ёш футболчи сифатида рекорд ўрнатди. Шу куни Монга 16 ёшу 37 кунлик эди.
Аввалги рекорд ҳозирда “Реал”нинг энг машҳур юлдузларидан ҳисобланган Жуд Беллингем тегишли эди. Жуд “Бирмингем Сити” шарафини ҳимоя қилиб юрган даврда 16 ёшу 63 кунлигида Чемпионшипда тўп киритган.
Комментарии