16 ёшли футболчи ҳалок бўлди

Ирландиянинг “Богемиан” клуби академияси табияланувчиси Жош Данни кўчадаги жанжал оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Айни пайтда полиция тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. Дастлабки маълумотларга қараганда, Дублин шаҳри кўчаларидан бирида ёшлар велосипед талашиб, уришиб қолган. Натижада 16 ёшли футболчи пичоқланган ҳолда, шифохонага етказилган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади. Тўполонда яраланган яна икки ёш шифохонада қолмоқда.

- Клубдагилар Жош Даннинг фожеали тарзда вафот этганини эшитиб, тушкунликка тушди. Жош жуда иқтидорли футболчи эди. Энди унинг мураббийлари ва жамоадошлари уни соғиниб яшайди. Унинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз, - дейила “Богемиан” вакиллари берган баёнотда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!