18 октябрда Забит Магомедшарипов Каттарга қарши жанг ўтказади

Россиялик аралаш жанг санъати устаси Забит Магомедшарипов АҚШнинг Бостон шаҳрида ташкил этиладиган "UFC Fight Night" турнирида октагонга кўтарилади. Унга UFC рейтинингининг 11 поғонасида бораётган Келвин Каттар рақиблик қилади. Мазкур жанг ушбу кечанинг иккинчи энг мухим қарама-қаршилиги дея эътироф этилмоқда. Марказий жанг эса, яримоғир вазн тоифасида Крис Вайдман ҳамда Доминик Рейес ўртасида бўлиб ўтади. Бу борада ушбу промоушен президенти Дана Уайт ESPN нинг махсус эфирида айтиб ўтган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!