18 ёшли ҳужумчи

"Арсенал" форварди Габриэл Мартинелли жамоанинг ўтган октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 18 ёшли бразилиялик футболчи октябрь ойида “канонирлар” сафида 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Маълумот учун, Мартинелли “Арсенал” сафига ўтган ёзги трансферлар даврида “Итуано” клубидан 6,7 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Минбар

Барча блоглар