19 ёшли енгилмас ўзбек жангичи "One Championship"да дебют қилди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида "One Championship"нинг "One Friday Fights 25" жанг оқшоми бўлиб ўтди. Мазкур кечада ҳамюртимиз Асламжон Ортиқов ҳам промоушендаги илк дебютини ўтказди.
Ортиқов мезбон жангчи Каотаэм Фаиртексга қарши рингга кўтарилиб рақиби тўлиқ устунликда, очколар ҳисобида мағлуб этди. Шуни айтиш жоизки, Ортиқов профессионал йўналишда 15-0 рекордга эга бўлиб, ҳали бирон марта мағлубиятга учрамаган.
Фикрлар