Беҳруз Каримов Швейцария чемпионлигига даъво қиляпти!
Швейцария Суперлигасининг еттинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов тўп сураётган “Лугано” клуби сафарда мамлакатнинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланган “Базель” меҳмони бўлди.
Ушбу баҳсда мезбонлар турнир жадвалидаги мавқеини яхшилаш учун ғалаба қозониш илинжида ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда томонлар ҳарчанд уринмасин дарвозаларни ишғол қилишнинг имкони топилмади.
Иккинчи бўлим “Базель” учун муваффақиятли бошланди. 47-дақиқада захирадан майдонга тушган легионер Метиньо ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.
“Лугано” орадан 12 дақиқа ўтиб мувозанатни тиклади. Жавоб голи муаллифи Янис Симиньяни бўлди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида меҳмонлар яна иккита тўп киритди. Уран Бислими ва Аҳмад Кендуки ўз ҳисобига биттадан аниқ зарба ёздириб, ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов бу гал ярим ҳимоячи сифатида тўп сурда ва тўлиқ ўйнади. Унинг ҳатти-ҳаракатлари мухлсилар ва мураббийларда яхши таассурот қолдирди.
Бу ғалабадан кейин “Лугано” юз фоизлик натижа билан пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлади. Каримов жамоаси олтита учрашувда 18 очко тўплаган.
“Лугано” УЕФА Конференциялар лигасида ҳам иштирок этаётгани боис миллий чемпионатда бошқа рақобатчиларига нисбатан битта кам ўйин ўтказган. Шу боис, иккинчи ўринда турган “Янг Бойз” ҳисобида бу турдаги дурангдан кейин еттита учрашувда жамғарилган 15 очко бор.
Экспертларнинг таъкидлашича, янги мавсумда чемпионлик учун кураш асосий “Лугано” ва “Янг Бойз” жамоалари ўртасида кечади.
Эслатиб ўтамиз, Беҳруз Каримов 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинларидан кейин халқаро футбол ҳамжамиятига танилди. Бир неча хориж клубларидан чорлов олганига қарамай, ёш ҳимоячи легионер сифатидаги фаолиятини Швейцариядан бошлашга қарор қилди.
“Сурхон” клуби ўз футболчиси трансферидан 240 минг евро ишлаб олди ва кейинги савдодан яна 10 фоиз улуш олиш ҳуқуқига эга. Бугунги кунда ҳимоячининг трансфер қиймати 1 миллион еврога баҳоланмоқда.
Беҳруз Каримов “Лугано” клуби билан 2031 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома тузган.
Легионер! Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси янги жамоага ўтди
Ҳусановга қийин ғалабадан кейин неча балл берилди?
Рақибни ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Элдор кўп гол уряпти! Суперклубга Шомуродовни олишни тавсия қилишди
Нега фарқ ўта катта? Ҳусанов ва Сатпаев маошини солиштиришди
Рақиб мураббийи Шомуродов ҳақида қаттиқ гапирди!

Фикрлар