Ҳусановга қийин ғалабадан кейин неча балл берилди?
Англия Премьер-лигасининг учинчи тури доирасидаги учрашувда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ковентри Сити» устидан минимал устунлик билан ғалаба қозонди.
«Этихад-Стэдиум»да бўлиб ўтган беллашув мезбонларнинг ягона голига жамоанинг энг зўр тўпурари Эрлинг Холанд муаллифлик қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «шаҳарликлар» асосий таркибида майдонга тушди ва бутун ўйинни майдонда ўтказди.
22 ёшли ўзбек ҳимоячиси бош мураббий кўрсатмасига кўра, яна ҳимоянинг ўнг қанотидан жой олди. У бутун учрашув давомида фаол ҳаракат қилди, 79 пасдан 75 тасини аниқ етказди (95 фоиз), тўпга 92 марта тегди ва саккизта яккакурашда зафар қучди.
Flashscore портали ўзбекистонлик футболчининг ўйинини 7,1 баллга баҳолади, бу эса икки жамоа футболчилари орасида 12-натижа ҳисобланади.
«Манчестер Сити» учун ушбу ғалаба Премьер-лиганинг илк уч туридаги учинчи зафар бўлди. Жамоа 9 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Премьер-лига дебютанти «Ковентри Сити» эса учта ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, жадвалнинг энг қуйи поғонасида жойлашган.
Абдуқодир Ҳусанов жамоага бош мураббий сифатида Энцо мареска келганидан буён икки позиция - ўнг қанот ва ҳимоя марказида ўйнаяпти. Легионеримиз Англия Премьер-лигасида учта ва мамлакат Суперкубогида битта ўйин ўтказди. Барча учрашувларни Абдуқодир бошланғич таркибда бошлади.
Беҳруз Каримов Швейцария чемпионлигига даъво қиляпти!
Рақибни ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Элдор кўп гол уряпти! Суперклубга Шомуродовни олишни тавсия қилишди
Нега фарқ ўта катта? Ҳусанов ва Сатпаев маошини солиштиришди
Рақиб мураббийи Шомуродов ҳақида қаттиқ гапирди!
Ўзбек футболчиси нега Россияни тарк этди?
Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Фикрлар