19 ёшли ҳужумчи
Ads

Франциянинг “Кан” клуби ҳужумчиси  Янн Карамо фаолиятини Миланнинг “Интер” клубида давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар берди.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича 19 ёшли футболчи “нерадзуррилар” сафида тўп суриш учун “Манчестер Сити” ва “Арсенал” каби жамоаларнинг таклифларини рад этган.

Ўз навбатида “Кан” футболчиси учун 10 млн евро талаб қилмоқда, бироқ клуб ушбу суммани 5 миллионгача пасайтириши мумкин. Таъкидлаш керакки, Карамонинг француз клуби билан амалдаги шартномаси келгуси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли ҳам жамоа раҳбарияти уни текинга қўйиб юборишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Карамога Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Янн ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 35та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.