19 ёшлик Америка гўзали чорак финалга чиқди
Ads

Америкалик теннисчи София Кенин Канаданинг Квебек шаҳрида ўтаётган "WTA" мусобақасининг чорак финалига чиқди.

София "Coupe Banque Nationale" турнирининг иккинчи даврасида канадалик Франсуаза Абанда устидан ҳар иккала сетда бир ҳил 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Кенин ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда пуэрториколик Моника Пюигга қарши ўйин ўтказади.