2-3 футболчи “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда “Челси”га ёрдам бера олмаслиги мумкин

 

Хабарингиз бор, эртага Англия чемпионати 30-тур ўйинларига старт берилади. Унда “Челси” ўз майдонида “Кристал Пэлас”ни қабул қилади.

Мазкур баҳс олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Антонио Конте эртанги ўйинда клубга 2-3 футболчи ёрдам бера олмаслиги маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу матбуот анжуманида Конте Бельгия терма жамоасида жароҳат олган Эден Азар ва ҳафта давомида машғулотларда иштирок этган Жон Терри бўлажак учрашувда майдонга тушмаслиги мумкинлигини айтиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!