2 автогол қайд этилган ўйинда ”Ньюкасл” рақибини таслим этди
АПЛ 24-туридан ўрин олган ”Ньюкасл” - ”Эвертон” учрашуви якунига етди. Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қизиғи, дастлабки голда мезбонлар вакили Ласселс ўз дарвозасини ишғол қилган бўлса, орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас меҳмонлар ҳимоячиси Холгейт ўз жамоасига гол уриб қўйди.
“Қарғалар"нинг иккинчи голи Фрейзер ҳисобига ёзилди, сўнгги учинчи гол муаллифи эса Триппьер бўлди.
Шу тариқа, "Ньюкасл”нинг очколари сони 18тага етди ва клуб турнир жадвалида 17-ўринга кўтарилиб олди. ”Эвертон” 19 очко билан 16-поғонадан ўрин эгаллаган.
Фикрлар