2 млн сўмга жаримага тортилган футболчи “Навбаҳор” мухлисларидан узр сўради
Бу эса мусобақалар Регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 1-қисми 5.4 бандини бузилганлиги кўрсатади. Натижада ПФЛ Абдулҳақовни 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортди.
Футболчи ўз қилган ишидан афсусда эканлигини таъкидлаб, "Навбаҳор" мухлисларидан узр сўради. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
"Ўйин вақтида футболчи кучли ҳис-хаяжонлар оғушида бўлади. Айниқса гол киритилган вақтида ўз ҳис-ҳаяжонларини жиловлаш бироз қийин кечади.Дербида жамоамиз учун муҳим бўлган голни киритганимдан сўнг мана шундай хис хаяжонларга берилиб, голни нишонлаш вақтида беихтиёр рақиб мухлислари томон югурдим. Бу эса нотўғри қарор эди. Шу сабаб "Навбаҳор" жамоасининг жонкуяр мухлисларидан бу ишим учун узр сўрайман. Наманганликларнинг келгуси ўйинларда омад тилаб қоламан", - деди Абдулҳақов.
Фикрлар