2 нафар пара сузувчимиз Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

9-20 июнь кунлари Португалиянинг Мадейра шаҳрида пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, ушбу дунё биринчилигида 2 нафар пара сузувчимиз совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, эркаклар ўртасида S13 классида 100 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев 53.33 сония натижа билан маррага 2-бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, худди шу классда 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсида Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори Ислам Асланов 56.94 сония натижа билан маррага 3-бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Матонатли пара сузувчиларимиз 22 июнь куни юртимизга қайтиб келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!