2 та қизил карточка кўрсатилган дербида "Барселона" очко йўқотди

Испания Ла Лигаси 15-туридан ўрин олган "Барселона" - "Эспаньол" ўйини якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Дастлаб, 7-дақиқада дарвозани ишғол этган Маркос Алонсо ҳисобни очди. Хоселу 73-дақиқада пенальтидан аниқ зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. Эътиборлиси, бош ҳакам Матео Лаос 2 нафар футболчига қизил карточка кўрсатди.

Шу тариқа, дербида очко йўқотган "кўк-анорранглилар" турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. "Эспаньол" 16-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!