2 ta qizil kartochka ko‘rsatilgan o‘yinda "Qizilqum" "Bunyodkor"ni engdi
O‘zbekiston Superligasi 11-turidan o‘rin olgan "Qizilqum" - "Bunyodkor" uchrashuvi yakunlandi. Unda maydon egalari 2:1 hisobida zafar quchdi.
Dastlab, 19-daqiqala Erkin Boydullaev hisobni ochgan bo‘lsa, Mate Vatsadze birinchi taym so‘ngida hisobni 2:0 ko‘rinishiga keltirdi. 77-daqiqada Mirjahon Mirahmadov hisobdagi farqni qisqartirishga muvaffaq bo‘ldi.
O‘yinning 85-daqiqasida futbolchilar o‘zaro jiddiy tortishib ketdi. Natijada, Muhsin Ubaydullaev va Suhrob Izzatov maydondan chetlatildi.
Ushbu g‘alaba natijasida navoiyliklar ochkolari sonini 17 taga etkazib olgan holda, onlayn jadvalda 4-o‘ringa ko‘tarilib oldi. "Qaldirg‘ochlar" hisobida 15 ochko mavjud.
- 90+5'

Учрашув якунланди. "Бунёдкор" меҳмонда мағлубиятга учради.
- 90+4'
Жарима майдони ичига оширилган тўпни Нестеров ушлаб олди.
- 90+2'
Григалашвилини бугун тўхтатиш анча қийин бўлди. "Бунёдкор" футболчилари бу сафар ҳам унга нисбатан қоида бузди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Беҳруз Саъдуллоевнинг зарбасидан кейин Ягудин тўпни ушлаб олди.
- 87'
Ортда қолган вазиятлар футболчиларни тизгиндан чиқариб юборди.
- 85'
Икки рақиб футболчиси Икромов ва Иззатовга қўли билан зарба берган Убайдуллаевни четлатиш тўғри қарор бўлиши мумкин, аммо жабрланувчи Иззатов нима сабабдан қизил карточка олгани ҳамон тушунарсиз.
- 85'

Ҳакам Иззатов ва Убайдуллаевни майдондан четлатди.
- 84'
Муҳсин Убайдуллаев ва Суҳроб Иззатов жанжаллашиб кетди. Футболчилар анча жиддий тортишди.
- 82'

Беҳруз Саъдуллоевнинг кучли зарбасидан кейин Ягудин тўпни қайтариб қолди.
- 80'
Бир рақибини усталик билан алдаган Григалашвили ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.
- 78'

"Қизилқум" сафида Жасур Азимов ўрнига Беҳруз Саъдуллоев майдонга тушди.
- 76'

ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб қисқарди!
Жарима майдони марказига оширилган тўпни Мираҳмадов дарвозага йўллади.
- 74'
Тўлиқ устунлик "қалдирғочлар" томонда бўлиб турибди.
- 72'

Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбани Нестеров ушлаб олди.
- 71'
Сўнгги дақиқаларда Мақсудов шогирдлари фаолроқ ўйин кўрсатмоқда.
- 69'

Муҳаммадодил Қаҳрамонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 66'

"Бунёдкор" таркибида футболчи алмашди: Улуғбек Абдуллаев ўз ўрнини Муҳаммадодил Қаҳрамоновга бўшатиб берди.
- 64'

Қамбаров ўрнига Шерали Жўраев майдонга тушди.
- 62'

Файзулла Қамбаровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У ўйинни давом эттиролмайди.
- 60'

Олис масофадан берилган зарбани Нестеров ушлаб олди.
- 57'

Мате Ватсадзе воқеалар ривожидан илгарилаб кетди. Унинг зарбаси ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.
- 55'
Сўнгги дақиқаларда "қалдирғочлар" нисбатан фаол ўйин намойиш этмоқда.
- 53'

Жарима майдони ичидан берилган зарбани Нестеров қайтарди.
- 52'

Салим Мустафоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 50'
Мақсудов шогирдлари стандарт вазиятга эга бўлди. Аммо жамоа ундан унумли фойдалана олмади.
- 48'
Навоийликлар иккинчи таймда ҳам тўпни ўзларида ушлаб турибди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'

Бўлимлар оралиғида пойтахтликларда ўзгариш: Тўраев ва Эргашев ўрнига Рашидов ҳамда Иззатов майдонга тушди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'

Танаффус!
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.
- 44'
Ҳисоб қисқариши мумкин эди! Хуршид Ғиёсовнинг яқин масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.
- 42'

Мираҳматовнинг зарбасидан сўнг Нестеров тўпни ушлаб олди.
- 40'
Тўраев ҳакамнинг қарорига жиддий эътироз билдирмоқда. Унда сариқ карточка бор(!).
- 38'

ГООООООООООЛ! "Қизилқум" ҳисобдаги фарқни оширди!
Элгужа Григалашвилининг зарбасидан кейин тўп Ватсадзега тегиб дарвоза тўридан жой олди.
- 36'

Ҳужумдаги қўполлик ишлатгани учун бу сафар Қамбаровга сариқ карточка кўрсатилди.
- 35'

Элгужага нисбатан қоида бузган Тўхтасинов огоҳлантирилди.
- 32'
Икромоқнинг узатмасидан кейин Ғиёсов тўпга ета олмади.
- 30'
Кичик фоллар сабаб ўйин темпи бироз пасаймоқда.
- 28'

Григалашвилининг навбатдаги хавфли зарбасини Ягудин қайтарди.
- 25'

Эркин Бойдуллаев огоҳлантирилди.
- 23'

Салим Мустафоевнинг зарбасидан кейин дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.
- 21'
Голдан руҳланган мезбонлар фаолликда давом этмоқда.
- 19'

ГООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни очди!
Бойдуллаев бурчак зарбасини тўғридан тўғри дарвозага йўллади. Тўп ҳеч кимга тегмай дарвоза тўридан жой олди.
- 18'

Жарима майдонига ёриб кирган Элгужанинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 16'
Фаррух Икромовнинг олис масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 13'
Мақсудов шогирдлари майдон марказини ўз назорати остига олишга уринмоқда.
- 11'
Жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Григалашвили зарба йўллай олмади.
- 9'

Бу сафар рақибига нисбатан қалтис ҳаракат қилган Тўраевга сариқ карточка кўрсатилди. Футболчилар асабларини жиловлаб олиши лозим.
- 7'

Мараҳматовга сариқ карточка кўрсатилди. "Бунёдкор" футболчилари бундан норози.
- 5'
Томонлар устунликни қўлга олишга уринмоқда.
- 3'
Ёлғиз ўзи рейд уюштирган Григалашвилини ҳимоячилар тўхтатди.
- 2'
Илк сониялардан тошкентликлар тўп назоратини ўз қўлларига олди.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!



Fikrlar