2 та қизил карточка кўрсатилган "титанлар жанги"да "Ювентус"ни қониқтирувчи ҳисоб қайд этилди
Италия А Сериясининг 32-тури доирасидаги "Рома" - "Аталанта" баҳси ўз якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Биринчи таймда Руслан Малиновский ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда бергамоликлар ҳимоячиси Робин Госенснинг майдондан четлатилиши ўйинга жиддий таъсир кўрсатди.
75-дақиқада Брайан Кристанте мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан учрашув асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Ибаньес ҳам қизил карточка ишлаб олди.
Бир очко ишлаб олган "Аталанта" 3-ўринга қайтди, бироқ "Ювентус" билан ўртадаги фарқ йўққа чиқди. "Рома" эса "Лацио"га етиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди. "Жаллороссилар" ҳисобидаги очколар 55 тани ташкил этиб, 7-поғонада бормоқда.
Фикрлар