2 йил хорижда ўйнаган ўзбекистонлик футболчи жамоаси билан хайрлашди (Фото)
Жанубий Корея К лигаси вакили "Сеонгнам" бир қатор футболчилар билан хайрлашди. Улар орасида ҳамюртимиз Жамшид Искандеров ҳам бор.
Жанубий Корея чемпионатида фаолият юритаётган Жамшид Искандеров жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
2020 йилнинг январидан бери Кореяда ўйнаётган ҳамюртимизнинг клуб билан тузган шартномаси якунланди. Искандеров "Сеонгнам" билан 2021 йилнинг 31 декабрига қадар битим тузганди.
Фикрлар