20 декабрда илк бор “Loko Сup” болалар футбол фестивали бўлиб ўтади

“Локомотив” футбол клуби 20 декабрь санасида “Loko Сup” илк болалар футбол фестивалини ташкил этмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Шу пайтга қадар “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари дунёнинг турли минтақаларида ўтказилаётган фестивал ҳамда турнирларда иштирок этиб келишаётган эди. Эндиликда клубнинг ўзи ҳам ёш футболчилар учун мана шундай футбол фестивали ташкил этишни йўлга қўяди.

Илк “Loko Cup” фестивали эса шу йилнинг 20 декабрида пойтахтимизда ўтказилади. Учрашувларнинг барчаси соат 14:00дан 18:00га қадар Тошкент Ахборот Технологиялари университети спорт саройида бўлиб ўтади. Унда “Локомотив” футбол клубининг Тошкент шахри, Сурхондарё вилояти ва Наманган вилоятида жойлашган жамоалари,Тошкент шахридан “Спартак” клубининг 2009-2010 йилларда туғилган ёшлардан  иборат жамоалари ва “Локомотив” футбол мактаби қошидаги 2011-2012 йилларда туғилган “Loko Junior”, “Loko Kids”, “Chempionchik” ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!