20 млн доллар гонорар ҳам Кличкони рингга қайтара олмайди
Ads

Супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко мотивацияни йўқотгани учун Энтони Жошуага қарши реванш жангидан воз кечганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, йирик миқдордаги гонорар ҳам энди уни боксга қайтара олмас экан.

Эслатиб ўтаимз, апрел ойида Кличко Жошуага қарши рингга чиқиб, 11-раундда нокаут билан мағлуб бўлган эди.

Менда реванш жангига чиқиш учун мингтта сабаб бор ва яна фаолиятимни тугатиш учун ҳам шунча сабаб топилади. Аммо қарор қабул қилиш вақтида осон бўлмади. Бунга бўлган иштиёқ ҳам олдингидай эмасди. Ҳаттоки, 20 млн доллар мени Жошуа билан реванш жангига чиқара олмайди. Фақат пул билан урушиш билан ўзимни алдаган бўлардим, – дея Кличконинг сўзларини келтиради Boxing Scene нашри.