2001-2005 йилда туғилган болалар ўртасидаги Республика чемпионати 15 сентябрда бошланади
Ads

Болалар футболи бўйича 5та ёш тоифасида ҳар йили ўтказиладиган Республика мусобақасига бундан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳомийлик қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари учун селекция ишларини сифатли олиб бориш мақсадида, 2001 ва 2005 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги навбатдаги Республика мусобақасига жорий йилнинг 15 сентябрь куни старт берилади. Ушбу мусобақада Ассоциация энг сара футболчиларни иштирокини таъминлаб, энг яхши футболчиларни саралаб олиш имкониятига эга бўлади.

Мусобақа давомида футболчининг ёши кичрайтирилгани тўғрисидаги маълумот аниқланадиган бўлса, шу иш билан шуғулланган мураббий ва мазкур ишни тепасида бўлган ходимлар ҳақида махсус идорага хабар берилади.

Қуйида Республика мусобақалари ташкил этиладиган саналар билан танишишингиз мумкин:

- 2001 йилда туғилган футболчилар ўртасида – 15-20 сентябрь;

- 2002 йилда туғилган футболчилар ўртасида – 25-30 сентябрь;

- 2003 йилда туғилган футболчилар ўртасида – 20-25 октябрь;

- 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида – 8-13 октябрь;

- 2005 йилда туғилган футболчилар ўртасида – 5-10 ноябрь.