2017 йилнинг энг ғалати голи Испанияда киритилди (видео)
Ads

Кеча Испания кубогининг нимчорак финал дастлабки баҳслари бўлиб ўтди. “Реал Сосьедад” илк ўйинда “Вильярреал” футболчилари билан баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қизиғи шундаки, “Вильярреал” футболчилари ўйинда жуда қўпол хатога йўл қўйишда ва бу ҳолат кулгули гол билан якунланди. Дастлаб, Хосе Анхель тўпни жарима майдончаси томон тепиб юборган бўлса, кейинчалик бу тўпга дарвозабон Серхио Асенхо ва ҳимоячи Марио Гаспарлар ўзаро “кураш” олиб боришди. Натижада “Реал Сосьедад” футболчиси Карлос Вела очиқ қолган дарвозани ишғол этди.

Қуйида ушбу голга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин: