2020 йилнинг энг зўр тўпурари топилди. У Роналду ҳам, Месси ҳам эмас!

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази CIES навбатдаги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унга кўра, жаҳон футболидаги энг яхши тўпурарни аниқлаш мақсад қилинган эди. Жами 94 та миллий лига ҳужумчиларининг 2020 йилда киритган голлари ҳисоблаб чиқилди. Натижа ҳайратланарли бўлди.

Тадқиқотларга 94 та лигада 10 тадан кўп гол урган 127 нафар футболчининг 2020 йилнинг 1 январидан 21 сентябрига бўлган натижалари асос қилиб олинди.

Изланишлар 2020 йилда ҳаммадан кўп гол урган футболчи Жанубий Кореяда тўп сураётган “Ульсан Хёндэ”нинг бразилиялик легионери Жуниор Неграо эканини кўрсатди. Бу футболчи жорий йилда 19 та учрашувда 24та гол урган.

picture_16

Неграо дунёнинг энг зўр тўпурари номинациясида “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. Иккинчи ўринни эгаллаган Криштиану Роналду ҳисобида 20 та учрашувда 22 та гол бор экан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар