2021 йил Бектемир Мелиқўзиев супер жангларда рингга кўтарилади
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (76 кг) фаолият юритадиган Бектемир Мелиқўзиевнинг 30 октябрь кунги жанги олдидан менежери Aлико Фролов ўзига хос фикр билдириб ўтиши баробарида келажак режалар билан ҳам ўртоқлашди.
"Биз жангга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Aгар, барчаси режадагидек бўлса, биз кейинчалик собиқ жаҳон чемпиони Девид Лемьё, Дениэль Жейкобс ва шу каби катта номларга қарши жанг қилмоқчимиз. Бизга Сергей Ковалёв ёки Салливан Баррера каби номдор рақиблар ҳам таклиф қилинган эди. Бу борада биздан сўрашни ҳожати йўқ. Бектемир 175 фундда ҳам (79кг) ўзини кўрсатиши учун жиддий чақириқларни қабул қилишга тайёрмиз.
"Golden Boy" промоутерлик компаниясининг жанглар ташкилотчилиги бўйича масъул Роберто Диас билан маслаҳатлашган ҳолда, 2021 йил охирига WBA ёки WBO йўналишида чемпионлик жангини мақсад қилганмиз. Aлбатта, барча каби бу йил бизда ҳам танаффус бўлди, аммо Бектемир ҳар доим юқори формани сақлади ва бўлғуси жангда ундан ажойиб ғалаба кутамиз",- деди Мелиқўзиевнинг ёрдамчи менежери Aлик Фролов.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев 30 октябрь куни Aлан Кампага қарши WBA Continental va WBO Inter-Continental камарлари учун рингга кўтарилади. Буни "Мир Бокса" компанияси Twиттер саҳифаси ҳам эълон қилди.
Фикрлар