2022 йил АПЛда ким энг кўп очко жамғаргани маълум бўлди

Англия премьер-лигасида 2022 йил якунига кўра, энг кўп очко тўплаган клуб номи маълум бўлди. Унда Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" жамоаси биринчиликни қўлга киритган. "Қизиллар" умумий ҳисобда 79 очко жамғарган.

Иккинчи ўрин "Манчестер Сити"га насиб этди. "Шаҳарликлар" ҳисобида 78 очко мавжуд. Учинчи ўриндан жой олган "Арсенал" 74 очко йиға олган ва Артета шогирдлари "кучли учлик"ка якун ясаб берди.

Маълумот ўрнида, ушбу статистика 2022 йил 1 январь санасидан бошлаб, 31 декабрга қадар бўлган вақтни ўз ичига олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!