2025 йилда Суперлига ва Про Лига ўйинларида Adidas Tiro Pro тўпларидан фойдаланилади

  • 07 Dec 18:42
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

2025 йилги мавсумда фойдаланиш учун Лига томонидан Адидас Тиро Про тўплари харид қилинади. Суперлига ва Пролига клублари янги мавсумдан эътиборан расмий учрашувларни шу тўпларда ўтказади. 

Бунга қадар икки мавсум давомида Молтен тўпларидан фойдаланиб келинганди. Халқаро майдонда тўп сураётган клублар ҳам айнан Молтен тўпларидан фойдаланишидан келиб чиқиб, шундай қарорга келинганди. 

Адидас Тиро Про тўплари футболчиларда қандай таассурот қолдиришини аниқлаштириш масаласида Лига Осиё майдонларида мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор" ва "Насаф", шунингдек, келаси мавсум Чемпионлар лигаси ИИ мусобақасида иштирок этадиган "Андижон" клубларини танлаб олди. Мазкур клублар футболчилари машғулотлар давомида Адидас Тиро Про билан ишлаб кўрди ҳамда Лигага ўзининг ижобий хулосасини тақдим этди.

Comments

You must be logged in to commet!