2026 йил Таиландда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё кубогига қуръа ташланди
Қуръа натижаларига кўра Владимир Панов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси КХДР, Жанубий Корея ва Иордания ёшлар терма жамоалари билан биргаликда "B" гуруҳидан ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада 2026 йилнинг апрель ойида Таиланд мамлакатида бўлиб ўтади. Мазкур турнирда ярим финалга қадар етиб борган 4 та терма жамоа келгуси йили Полшада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Қуръадаги тўлиқ натижалар билан қуйидаги расм орқали танишишингиз мумкин.




Фикрлар