2026 йилда Ўзбекистон медиа футбол лигасининг илк мавсуми ўтказилади
Кеча Ўзбекистон медиа футбол лигасининг (Унитед МФЛ) дастлабки мавсумига бағишланган конференсия бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирок этиб, мамлакат спортида илк бор амалга оширилаётган ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ташаббус ҳамюртларимиз орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, шунингдек, футболга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади. Конференсия давомида бўлажак мусобақа ҳақида батафсил маълумот берилди.
Режага кўра, чемпионат 2026 йилнинг 1 март куни старт олиб, 14 июнига қадар давом этади. Унда 16 жамоа иштирок этади. Шу билан бирга, келгусида Унитед МФЛ доирасида кубок беллашувларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.



Фикрлар