Асосий мазмунга ўтиш

2026 йилги Осиё кубоги иштирокчилари маълум бўлди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Осиё кубогида иштирок этади.

"Осиё Кубоги–2026" саралаш босқичининг сўнгги гуруҳ учрашувлари якунланди. “D” гуруҳидан Ироқ ва Саудия Арабистони терма жамоалари финал босқичига йўлланма олди. Шу тариқа мусобақа финалида иштирок этувчи барча жамоалар номи маълум бўлди.

Гуруҳ босқичининг қуръа ташлаш маросими 2025 йилнинг 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Жамоалар қуйидаги эҳтимолий саватчалардан жой олиши кутилмоқда:

1-саватча: Индонезия (мезбон), Эрон, Япония, Таиланд
2-саватча: Ўзбекистон, Вьетнам, Афғонистон, Ироқ
3-саватча: Қувайт, Тожикистон, Саудия Арабистони, Қирғиз Республикаси
4-саватча: Австралия, Ливан, Корея Республикаси, Малайзия

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг финал босқичи 2026 йил 27 январдан 7 февралга қадар Индонезияда бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ