2036 йилги Олимпиадага 10 та давлат даъвогарлик қилмоқда. Россия ҳам ўз номзодини қўймоқчи

Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси (МОҚА) умумий ассамблеясида 2036 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига 10 та давлат даъвогарлик қилаётгани маълум қилинди. Бироқ айнан қайси мамлакатлар даъвогарлар рўйхатида борлигига аниқлик киритилмаган. Бу ҳақда Inside the Games нашри хабар тарқатмоқда.

Аввалроқ турли манбаларда Буюк Британия, Миср ва Жанубий Корея 2036 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилмоқчи экани ҳақида хабар берилганди. Россия ҳам ариза топширишни кўриб чиқмоқда.

2036 йилги Олимпиада мезбони ХОҚнинг 2023 йилда Мумбайда бўлиб ўтадиган сессиясида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2024 йилда Парижда бўлиб ўтади. Тўрт йилдан сўнг Лос-Анжелес ўйинларга мезбонлик қилади, 2032 йилда эса мусобақа Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади.

2026 йилги қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари Италиянинг Милан ва Кортина- д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади. 2030 йилги қишки ўйинлар мезбони эса 2023 йилда ХОҚнинг Мумбайдаги сессиясида маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!