22 ёшли футболчини отиб кетишди
Италиянинг Палермо шаҳридаги тунги клублардан бири мадҳиш воқеа содир бўлди. Италиялик футболчи Розолино Селесия ўқотар қуролдан олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Маълумотларга қараганда, тунги клубда юзага келган можарода 22 ёшли Селесиянинг бўйни ва кўкрак қисмига уч марта ўқ узилган. У шифохонага келтирилган. Бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
L´Unione Sarda нашрининг ёзишича, полиция жиноятда гумонланаётган икки ака-укани қўлга олган ва тергов ишлари давом эттирилмоқда.
Селесия “Торино”нинг ёшлар жамоасида ўйнаган. У кейинроқ футболчилик фаолиятини тўхтатган эди.
- “Торино” президенти Урбано Каир ва клубнинг барча аъзолари Селесиянинг вафоти муносабати билан унинг оиласига ҳамдардлик билдиради, - деб баёнот берди “Торино” клуби матбуот хизмати.
Фикрлар