22 ёшли Олимпиада чемпиони фаолиятини якунлади

100 метрга сузиш бўйича Лондон Олимпиадаси чемпиони литвалик Рута Мейлутите 22 ёшида фаолиятини якунлади. Бу ҳақида спортчининг ўзи маълум қилмоқда. 

"Ҳаётимда янги саҳифа очишим керак. Сузиш учун боримни бердим. Қанча бўлса ҳам шу спорт ичида яшадим. Ана энди мураккаб машғулотлар режимидан ҳоли дам олмоқчиман. Дунё кўришни ва атрофимдаги воқеликларга четдан назар ташлашни истайман", – дейди спортчининг ўзи. 

Рута айни пайтгача 3 марта топширилиши керак бўлган допинг-тестига келмаган. Агар фаолиятини тугатмаганида, уни 2 йиллик дисквалификация кутиб турарди. Маълумот учун, Рута Мейлутите 15 ёшида Лондон Олимпиадаси чемпиони бўлиб, кўпчилик мутахассисларнинг эътиборига тушган эди. Бироқ 2015 йилдан сўнг фаолиятида кескин пасайиш кузатилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!