220 ўйиндан бери гол урмаган хоккейчи бугун жамоасига ғалаба келтирди
Бугун тонгда Миллий хоккей лигасининг Стэнли кубоги финалида "Вегас голден найтс" ҳамда "Вашингтон кэпиталз" жамоалари ўртасидаги баҳснинг иккинчи серияси бўлиб ўтди.
Муросасиз кечган беллашув пойтахтликларнинг сафарда 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Вашингтон"нинг 3-голига ҳимоячи Брукс Орпик муалилф бўлди. Эътиборлиси, бу хоккейчи МХЛ учрашувларида 220 та ўйиндаги бери гол ура олмаётган эди.
Биринчи қарама-қаршиликда лас-вегасликлар 6:4 ҳисобида қозонган ва сериялар бўйича ҳисоб 1:1 кўринишига келди.
Фикрлар