23 ёшли футболчи “Милан” билан шартномасини узайтирди

Италиянинг “Милан” клуби ўз расмий сайти орқали ҳимоячи Алессио Романьоли билан шартнома узайтирилганлигини эълон қилди. 23 ёшли футболчи “россонерилар” билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Маълумот учун, Романьоли миланликлар сафига 2015 йил “Рома”дан келиб қўшилган эди. Бу мавсум у А Серияда  28 баҳсда майдонга тушди ва 2 та гол киритишга эришди.

Қайд этиш жоиз, “Милан” ушбу хабарни антиқа тарзда эълон қилди. Клубнинг “Facebook”даги расмий саҳифасида жамоа совринлар залидан бошланган жонли трансляция бошланди ва Романоли ҳамда бош директор Марко Фассоне ва спорт директори Массимлиано Мирабеллилар пайдо бўлишиб, янги келишувни имзолашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!