25-29 март кунлари байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади
25-29 март кунлари Тошкент денгизида 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги махсус спорт мактаблари ва клублари, спортчи жамоаларидан шижоатли ёш эшкак эшувчилар қатнашадилар. Республика чемпионати доирасида спортчилар байдаркада К-1, К-2, К-4, каноэда С-1, С-2, С-4 қайиқларда 200, 500, 1000 метр масофаларга яккалик, жуфтлик ва тўрт кишилик экипажларда куч синашишади.
Мазкур турнир ёшлар терма жамоасини шакллантириш ва уларни бўлажак қитъа ва жаҳон чемпионатларига саралаб олиш билан аҳамиятли.
Фикрлар