25 март куни Нью Йоркда Шоҳжаҳон Эргашев билан учрашув ўтказилади

Жорий йилнинг 25 март куни Нью Йорк шаҳридаги "Emir Palace" ресторанида енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев билан учрашув ўтказилади.

Шоҳжаҳон Sports.uz интернет порталига мазкур тадбир ҳақидаги фикрларини гапириб ўтди.

“АҚШда ўз Ватандошларим ва мухлисларим билан учрашишдан хурсандман. Ўйлайманки, ушбу учрашув мен учун ҳам, улар учун ҳам мароқли бўлади. Мазкур тадбир ташкилотчиларига ўзим ва жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Дарвоқе барча юртдошларимни Наврўз байрами билан чин юракдан табриклайман. Якшанба кунига қадар кўришгунча азиз мухлисларим!

Мазкур тадбир соат Нью Йорк вақти билан 11:00да бошланади. Тадбирда меҳмонларга сумалак тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон ўзининг навбатдаги жангини 28 апрель кун Нью Йоркда хитойлик Жиминг Вангга қарши ўтказади.

Sports.uz