25 йиллик "қора анъана"га чек қўйилди

"Айнтрахт" клуби кеча Европа лигаси финалида "Рейнжерс"ни мағлуб этгани (1:1, пенальтилар сериясида 5:4)дан хабарингиз бор. Бу немис клублари учун унутилмас натижа бўлди.  

Гап шундаки, Бундеслига клублари охирги 25 йил ичида ҳали Европа лигасида зафар қучиш бахтига муяссар бўла олмай келаётганди.

Сўнгги марта "Шальке" жамоаси бу турнирда ғалаба қозонганди. 1997 йилги мавсумда бўлиб ўтган финал ўйинида асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланган, пеналтилар сериясида эса омад немис клубига кулиб боққан - 4:1. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!