3 пенальти, қизил карточка ва автогол бўлган ўйинда "Ювентус" 10 киши бўлиб "Интер"ни таслим этди

Италия А Серияси 37-туридан ўрин олган марказий учрашув - "Ювентус" - "Интер" баҳси ўз ниҳоясига етди. Муросасиз кечган ўйин туринликларнинг 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Голларга "Ювентус" сафида 24-дақиқада Криштиану Роналду, 45+4 ҳамда 88-дақиқаларда Хуан Куадрадо муаллифлик қилган бўлса, "Интер"нинг ҳар иккала голи Лукаку номига ёзилди. Эътиборли жиҳати, голларнинг 3 таси пенальтидан урилди. Иккинчи бўлим якуни анчайин муросасиз кечганига қарамай, "Ювентус" ирода кўрсатиб, сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалабани илиб кетди.

Шу тариқа, очколари сонини 75 тага етказиб олган "Ювентус" 4-ўринга кўтарилиб олди. Аллақачон чемпионликни қўлга киритган "Интер" эса 88 очко билан 1-ўринни банд этиб турибди.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Ўйин ўта агрессивлашиб кетди. Барелла ҳам чиройли ўйнагани йўқ.

  • 90+2'

    Марцело Брозович ҳакам билан тортишиб кетгани боис уни аяб ўтирмади ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

  • 90+1'

    Хуан Куадрадо ҳам сариқ карточка олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Марцело Брозович ҳам қизишиб кетди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 88'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Куадрадо вазиятдан унумли фойдаланди ва дубльни расмийлаштирди! 3:2! Супер ўйин!

  • 88'

    Пенальти! "Ювентус" сўнгги дақиқаларда пенальти ишлашга муваффақ бўлди! Куадрадо уни ижро этади.

  • 87'

    Иван Перишич ўз жарима майдончаси ичида қўполлик кўрсатди! Ҳакам пенальти белгилаши мумкин.

  • 87'

    Кьеллини қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 83'

    Гол автогол сифатида қайд этилди! Кьеллини жамоасининг зарарига ишлаган экан!

  • 82'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ромелу Лукаку вазиятдан оқилона тарзда фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди! 2:2!

  • 80'

    Бастони ўрнига Весино ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 78'

    Алессандро Бастони огоҳлантирилди. Ўйин анча кескин тус олди.

  • 75'

    Лаутаро Мартинес қўполлиги учун сариқ карточка олди.

  • 73'

    Кристиан Эриксен ўрнига Стефано Сенси ўйинни давом эттиради.

  • 72'

    Ўзгариш: Кьеза ўрнига Демираль ўйинга қўшилди.

  • 70'

    "Ювентус"да ўзгариш: Роналду майдонни тарк этди, ўрнига Альваро Мората ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Кьеллини рақибининг футболкасидан тортиб қолди. "Интер"да жарима зарбаси.

  • 67'

    Бу сафар Лукаку қўпол ўйин кўрсатди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 65'

    Роналду кераксиз жойда фол ишлатди. Жарима зарбаси ижро этилади.

  • 63'

    Перишичнинг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 62'

    Лаутаро Мартинес қўпол фол намойиш этди. Жарима зарбаси.

  • 61'

    Лаутаро Мартинез жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди, бироқ бирозгина ноаниқ.

  • 58'

    Кулусевски ўрнига Маккенни ўйинга қўшилди.

  • 55'

    Родриго Бентанкур ўта қўпол фоли учун иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдонни тарк этди!

  • 51'

    Лаутаро Мартинеснинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

  • 49'

    "Интер" иккинчи бўлимни яхши бошлади. Тўп назорати юқори, паслар сони кўп, жамоавий ўйин топ даражада.

  • 46'

    "Интер" бўлимни ўзгариш билан бошлади: Дармиан ўрнига Перишич ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+5'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+4'

    ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Хуан Куадрадо дарвозани ишғол қилди! Супергол. 2:1!

  • 45+3'

    "Ювентус" ўйинни назорат қилмоқда, қисқа паслар жуда чиройли.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Бурчакдан тўпни Куадрадо ўйинга кирити беради.

  • 43'

    Лаутаро Мартинес ҳужумда фол намойиш этди.

  • 38'

    Куадрадо бурчак тўпини ижро этади.

  • 37'

    "Ювентус"нинг узоқ вақт уюштирган ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди.

  • 35'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Лукаку вазиятдан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди! 1:1!

  • 34'

    Пенальти! Бу сафар "Интер"фойдасига! Лукаку уни ижро этади.

  • 32'

    Тўқнашув. Ҳакам Данило айбдор деб топди.

  • 27'

    Ўйин бир темпда давом этмоқда. "Ювентус" ўйинни назорат қилмоқда.

  • 25'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Роналду дарвоза марказини аниқ нишонга олди! 1-0!

  • 24'

    Пенальти! "Ювентус" фойдасига. Роналду уни ижро этади.

  • 24'

    Маттео Дармиан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 23'

    Бурчак тўпини Куадрадо ижро этади.

  • 21'

    Бентанкур ҳам огоҳлантирилди.

  • 18'

    Лукакуга ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 16'

    Эриксен бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 15'

    Де Лихт хавфли ўйнади.

  • 14'

    Деян Кулусевски сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

  • 12'

    Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади.

  • 11'

    Кулусевчкининг зарбасини ҳимоячи блоклади. Бурчак тўпи ижро этилади.

  • 9'

    Куадрадонинг ўзи жарима зарбасини ижро этди, тўпни Ҳанданович эгаллаб олди.

  • 8'

    Алессандро Бастони Куадрадога нисбатан фол ишлатди.

  • 6'

    "Ювентус" тўпни назорат қилмоқда, устунлик ҳозирча уларда.

  • 4'

    Лаутаро Мартинесга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси.

  • 2'

    Деян Кулусевски ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб ташлаб берди, бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!