3 та пенальти, 2 та қизил карточка - Жалолиддинов жамоаси ўз уйида мағлуб бўлди

Россия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган "Тамбов" - "Динамо" ўйини ўз якунига етди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилди.

Меҳмонлар вакили Даниил Лесовой 8-дақиқада ҳисобни очди. Тамбовликлар сафида Герман Онугха пенальтидан тарози паллаларини тенглаштирган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда москваликлар ҳам 11 метрлик жарима зарбаси ижро этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Николай Комличенко мўлжалда адашмади.

6 дақиқа ичида тамбовликларнинг икки аъзоси қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди. Шунингдек, 90+8 дақиқада ҳакам томонидан меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Бу сафар ҳам тўп қаршисига келган Онугханинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 90+11'

    Учрашув якунланди! Матнли трансялция Шаҳзод Холбоев томонидан олиб борилди!

  • 90+9'

    Тўп қаршисига яна бир бор Онугха яқинлашди. Бироқ бу сафар унинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Антон Шунин тўп йўналишини топган эди.

  • 90+8'

    Видеотакрорлар хулосаси пенальти борлигини кўрсатди!

  • 90+8'

    Ўйин ҳамон давом этмоқда. Ҳакам эса, ВАРга мурожаат қилди. "Динамо" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин.

  • 90+6'

    "Тамбов" футболчиси рақиб жарима майдонида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини айтди.

  • 90+5'

    Юзага келган тўхталишлар сабаб, ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат бермоқда.

  • 90+3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Рижиков жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

    Сергей Рижиков чап бурчакка тўпни йўналтирди. Дарвозабон тўпни қайтара олмади.

  • 90+2'

    Евгений Шляков ўз жарима майдони ичида рақибига нисбатан қоида бузди. Пенальти!

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Себастьян Тилл майдонга тушди. Унинг ўрнига Аде захирага олинди.

  • 86'

    Меҳмонлар бу сафарги бурчак тўпидан ҳам наф чиқара олмади.

  • 84'

    Жарима майдони чизиғидан йўлланган зарбани дарвозабон ушлаб олди.

  • 80'

    "Динамо"нинг навбатдаги бурчак зарбаси хавфли тус олди. Бироқ ҳимоячилар катта қийинчилик билан тўпни узоқлаштирди.

  • 77'

    Арсен Захарян майдонга тушди. У Дмитрий Скопцевни алмаштирди.

  • 74'

    Скопинцев ўткир бурчакдан кучли зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 71'

    Роман Нойштедтер майдонни тарк тди. Унинг ўрнига Константин Тюкавин ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Сергей Павишлюк ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 67'

    Ўйин қўполликларга бой ўтмоқда. Футболчилар асабларини жиловлаб олиши зарур.

  • 64'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Онугха ҳисобни тенглаштирди!

    Тўп қаршисига келган Герман Онугха чап бурчакни аниқ нишонга олди.

  • 64'

    Ордецга сарик карточка кўрсатилди.

  • 63'

    Жарима майдони ичида Иван Ордец рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 60'

    Тамбовликларнинг яна бир вакили Гурам Тетрашвили ҳам майдондан четлатилди.

  • 57'

    Павел Карасев ҳам огоҳлантирилди.

  • 55'

    Антон Килин иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. "Тамбов" бир киши кам бўлиб қолди.

  • 53'

    Антон Тереховнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 49'

    Иккинчи бўлимни "Тамбов" футболчилари фаол бошлади.

  • 48'

    Килин жарима майдонига кириб келди, аммо зарба кучсиз чиқди

  • 47'

    Танаффусда жамоалар таркибида ўзгариш бўлмади

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди!

  • 45+1'

    Танаффус. Ҳисоб 0:1.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 40'

    Мезбонлар бурчак тўпи тепишди. Ўзгаришдан сўнг кўп нарса ўзгарди

  • 37'

    "Тамбов" сафида ўзгариш: Муҳаммад Рабиу ўрнига Себастбен Тиль майдонга тушди

  • 37'

    Антон Тереховнинг зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

  • 33'

    Роман Нойштедтер огоҳлантирилди

  • 25'

    25 дақиқа ортда қолди. "Динамо" тотал устунликка эга. Дарвоза томон зарбалар 0:9

  • 18'

    Мезбонлар майдон марказидан ҳам ўта олмаяпти. Шу кетиш бўлса, ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин.

  • 15'

    "Динамо" футболчилари Рижиков дарвозасини ўққа тута бошлади. 15 дақиқа ичида 7 зарба ва 4 та аниқ зарба. 

  • 13'

    Комличенконинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 11'

    Дастлабки 10 дақиқаликда устунлик москваликлар тарафидаб бўлди. "Тамбов" айтарли вазият яратмади.

  • 9'

    ГОЛ! Даниил Лесовой ҳисобни очди! 0:1! Фоминнинг узатмасидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Лесовой Рижиковга имкон қолдирмади.

  • 8'

    Комличенко голли вазиятга чиқиб борди. Дарвозабон Рижиков ўз ўрнида

  • 7'

    Шиманьски оголантирилди

  • 3'

    Данил Фоминнинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди

  • 3'

    Каплиенко ўз жарима майдони яқинида қоида бузди ва сариқ карточка олди. Мезбонлар дарвозаси олдида хавфли жарима зарбаси

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 20:59'

    Ҳамюртимиз Жасурбек Жалолиддинов бугун захирада қолди. Умид қиламизки, у захирадан майдонга тушади.

  • 20:57'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!