30 сентябрдан буён ғалаба қозона олмаётган "Боруссия"Д сўнгги 26 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча Германия Бундеслигасининг 12-турида Дортмунднинг “Боруссия” клуби сафарда “Штутгарт” меҳмони бўлди ва якунда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Tecno

Бу мағлубият эса дортмундликлар учун Бундеслигадаги кетма-кет учинчиси бўлди. “Боруссия” 30 сентябрдан буён чемпионатда ғалаба нималигини билмай келмоқда. Ушбу ўйинларда жамоа ўз дарвозасидан 14та тўп ўтказиб юборди. Бу эса 1991 йилдан буён клубнинг қайд этган энг ёмон натижаси бўлди.

Айтиш лозимки, “Боруссия” айни дамда пешқадам “Бавария”дан 6 очкога ортда қолмоқда ва 3-поғонани эгаллаб турибди. Бироқ, мюнхенликлар ҳали 13-турни ўтказишгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель ёзда жамоани тарк этгач, унинг ўрнини “Аякс” собиқ бош мураббийи Петер Бос эгаллаган эди.

Comments

You must be logged in to commet!