30 ёшли Ульрайх илк бор Германия терма жамоасига чақирилди

“Бавария” дарвозабони Свен Ульрайх фаолияти давомида илк бор Германия терма жамоасидан чақирув олди.

Унга кўра 30 ёшли посбон жароҳати сабаб июнь ойидаги учрашувларни ўтказиб юборадиган Бернда Ленонинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Ульрайх жорий мавсум Бундеслигада 9та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 8та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!