Гол урган ўзбек футболчиси аламли мағлубият сабабларини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистон Премьер-лигасида Кокшетаунинг "Окжетпес" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумкор футболчи Бектемир Абдуманнонов 16-турнинг кўчирилган учрашувида "Қайрат" дарвозасини ишғол қилди.

Юқори ўринлар учун курашаётган ҳар икки жамоанинг ўзаро баҳсида  Премьер-лигада тўп сураётган "Окжетпес" ўз майдонида "Қайрат"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Биринчи бўлимда алматиликлар вакили Ойва Юккола томонидан урилган голга Бектемир Абдуманнонов аниқ зарба билан жавоб қайтарди. Аммо иккинчи таймда Лукаc Африко ва Эдмилсон томонидан киритилган тўплар "Қайрат"га ғалаба келтирди. "Қайрат" футболчилари мезбонларни 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Ушбу баҳсдан кейин ўзбекистонлик легионер ўйин ва натижа ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. 

Клуб таркибидаги учинчи голи ва мослашув ҳақида

- Голларни мен ёлғиз ўзим урмаяпман — бу бутун жамоанинг меҳнати самараси. Жамоага мослашиш жуда яхши ўтди, футболчилари бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган яхши жамоа шаклланди. 

Майдонда ҳам муносиб ўйин намойиш қиляпмиз. Клубда футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Насиб қилса, олдинда янада сифатли ўйинлар кутиб турибди, — деди Бектемир Абдуманнонов.

«Қайрат»га қарши ўйинда нима етишмади?

- Учрашувни жуда яхши бошлаган эдик. Айрим вазиятларда бизга озгина тажриба ва омад етишмади, холос. Ўйин томошабинлар учун ҳам жуда қизиқарли бўлди, деб ўйлайман. 

Ана шундай оғир ўйинлар орқали футболчи сифатида ўсиш мумкин. Ҳозир биз учун энг муҳими — руҳан тикланиш ва олға ҳаракат қилиш, — дея таъкидлади Абдуманнонов.

23 ёшли Абдуманнонов "Окжетпес" сафида барча мусобақалар доирасида 14 та ўйин ўтказиб, 3 та гол муаллифи бўлди.

Бектемир Тошкентнинг “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўзбекистон чемпионатида 93 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган ва 19 та голли узатма берган. “Андижон” таркибида Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган.

Бектемир жорий мавсум бошларида “Окжетпес”га ижарага ўтди ва қисқа фурсатда жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. 

Бу мавсум юқори ўринлар учун курашаётган “Окжетпес” яқинда ўз сафига яна бир ўзбекистонлик футболчи Шаҳбоз Умаровни қўшиб олди ва 27 ёшли футболчимиз янги жамоасида дебют ҳам қилиб улгурди.

Умаровни қозоғистонлик мухлислар яхши танийди. У ўз вақтида “Ордабаси” жамоасида ўйнаб, мамлакат чемпиони бўлган ва икки марта Қозоғистон кубогини қўлга киритган Бундан ташқари, “Тобол” ва “Турон” каби клубларда ҳам фаолият юритган.

ФИФА: Шомуродовдан супергол! Элдор Месси ва Мбаппе билан рақобатлашадиган бўлди

Ўзбекистон футболчиси мундиалдаги омадсизликдан кейин терма жамоадан кетди

Ўзбекистон кейинги босқичга чиқиши керак, деб ҳисоблардим! Каннаваронинг энг катта хатоси очиқ айтилди

Шомуродов мундиалдаги омадсизлик сабабларини келтириб ташлади

Шомуродов Каннаваро ҳақида кутилмаган фикр билдирди!

Шомуродов мундиалдаги омадсизлик сабабларини келтириб ташлади

Супергол урган Шомуродов ўйиндан кейин ўткир гапирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!