ФИФА: Шомуродовдан супергол! Элдор Месси ва Мбаппе билан рақобатлашадиган бўлди
Жаҳон футболига масъул халқаро ташкилот – ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида урилган энг чиройли гол учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Илк бор 48 мамлакат вакиллари иштирокида ўтказилаётган мундиалда гуруҳ босқичлари якунланиб, бош соврин учун курашни давом эттирадиган ва юришини эрта тугатган барча терма жамоалар номи аниқланди.
Гуруҳ баҳслари кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди, кутилмаган натижалар ҳам кўп бўлди, футболчилар ўз мухлисларини ажойиб голлар билан хурсанд қилди.
Мусобақанинг асосий ташкилотчиси - ФИФА гуруҳ босқичида урилган голлар орасидан энг чиройлисини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил қилди.
Халқаро ташкилот тузилган рўйхатдан қуйидаги футболчилар ўрин олди: Жованни Рейна (АҚШ), Исмоий Сайбари (Марокаш), Винисиус Жуниор (Бразилия), Феликс Нмеча (Германия), Элайджа Жаст (Янги Зелландия), Килиан Мбаппе (Франция), Лионель Месси (Аргентина), Кевин Пина (Кабо-Верде), Карим Алайбегович (Босния ва Герцеговина), Уилсон Исидор (Гаити), Дайдзэн Маэда (Япония) ва Элдор Шомуродов (Ўзбекистон).
Уларнинг голларини қуйида жойлаштирилган видео орқали томоша қилиш ва овоз бериш мумкин - FIFAWorldCup.
ФИФА маълумотига кўра, гуруҳ босқичидаги ўйинлар мухлисларга бир қатор эсда қоларли голларни тақдим этди. Энди энг яхши голни аниқлаш навбати футбол ихлосмандларига берилмоқда – мухлислар ўзларига маъқул гол учун овоз беришлари мумкин.
Овоз бериш ФИФАнинг расмий сайтида 48 соат давом этади. Шу муддат якунлангач, 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида урилган энг яхши гол эгаси эълон қилинади.
Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси дарвозасига киритган тўпи аслида мундиал тарихига кирди. Ўзбек ҳужумчисининг ўйинда урган голи 2026 йилги жаҳон чемпионатида кутилган голлар (xG) кўрсаткичи бўйича энг ноодатий гол бўлиб чиқди. OptaJose тадқиқотлар марказининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинишича, ушбу зарбанинг xG кўрсаткичи атиги 0,013 ни ташкил этган. Бу ҳолат рекорд сифатида қайд этилди.
Гол урган ўзбек футболчиси аламли мағлубият сабабларини айтди
Ўзбекистон футболчиси мундиалдаги омадсизликдан кейин терма жамоадан кетди
Ўзбекистон кейинги босқичга чиқиши керак, деб ҳисоблардим! Каннаваронинг энг катта хатоси очиқ айтилди
Шомуродов мундиалдаги омадсизлик сабабларини келтириб ташлади
Шомуродов Каннаваро ҳақида кутилмаган фикр билдирди!

Фикрлар